Битта МЧЖ давлатга қарийб 1,5 миллиард сўмлик зарар етказгани аниқланди

«Ўзэнергоинспекция» томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида Яшнобод туманида жойлашган кўп қаватли тураржой мажмуасини электр энергияси билан таъминловчи «А.Б.» МЧЖ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу МЧЖ тасарруфидаги электр қурилмаларни электр ҳисоблагичсиз тўғридан-тўғри тармоққа уланган. Шунингдек, мажмуа ҳудудидаги автотураргоҳда ҳужжатларсиз электромобилларни зарядлаш қурилмаси ўрнатиш ҳолати ҳам аниқланган.
«Ўзэнергоинспекция»нинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, «А.Б.» МЧЖ давлат манфаатларига 1 миллиард 352 миллион сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Инспекция ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборган.
Аввалроқ «Халқ сўзи»нинг «Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши маълум. Бунга Энергетика вазирлиги тайёрми?» мақоласи чоп этилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг