Битта «Майнинг ферма» давлат ва жамият манфаатларига 190,4 миллион сўм зарар етказганлиги аниқланган
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент туманида «Майнинг ферма» ташкил этган хонадонни аниқлади. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Департамент ва ДХХнинг Тошкент тумани бўлимлари, вилоят ИИББ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. тумандаги «А.Навоий» МФЙ ҳудудидаги хонадонида тижорат мақсадида «Майнинг ферма» ташкил этгани аниқланди.
Қайд этилишича, фуқаро М.А. 3 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, қонунга хилоф равишда майнинг крипто-активлари фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 190,4 миллион сўм зарар етказган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, қайси соҳада махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони энг кўп эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг