Бишкек шаҳрида Тожикистон ва Қирғизистон парламент раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди
 
                Жорий йилнинг 23-сентябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатларининг III парламентлараро форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли Раиси Рустами Эмомали ва Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиев билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Тожикистон парламенти раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик юксак даражада эканини қайд этди. Яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ва барқарор тараққиётни таъминлашда парламентлараро ҳамкорлик алоҳида ўрин эгаллаши таъкидланди.
Томонлар, шунингдек, қатор минтақавий ва халқаро тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашишди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви, «Ўзбекистон – Тожикистон» парламентлараро комиссиясининг биринчи йиғилиши ҳамда «Марказий Осиё – Корея Республикаси» форуми шулар жумласидандир.

Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси билан учрашув чоғида эса икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия фаолияти юқори баҳоланди. Хусусан, Самарқанд шаҳрида Комиссиянинг V мажлиси самарали бўлиб ўтгани ва бу мулоқот парламентлараро ишончни янада мустаҳкамлаётгани алоҳида қайд этилди.
Олий даражада эришилган келишувларнинг ижросини таъминлашда парламент назорати институтининг ролини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг