Биринчи марта бир беморда ҳам грипп, ҳам коронавирус аниқланди

20:36 13 Октябр 2020 Дунё
744 0

Дунёда биринчи марта икки карра вирус юқтириш ҳолати аниқланди.

Бундай ҳолат Мексикада кузатилди. Гап шундаки, бу ерда 54 ёшли аёлга ҳам грипп, ҳам коронавирус ташхиси қўйилган.

“EFE”нинг маҳаллий эпидемиолог Хосе Луис Аломиага таяниб хабар беришича, беморда коронавируснинг илк аломатлари сентябрь ойининг охирида пайдо бўлган ва унда “Cоvid-19” ташхиси тасдиқланган. Бир неча кундан кейин эса беморда грипп ташхиси ҳам қўйилган.

«Аёлнинг организми турли хил хасталиклар (отоиммун, саратон, семириш ҳамда сурункали ўпка касалликлари) туфайли заифлашганлигини юқоридаги ҳолатни келтириб чиқарган», дейди ушбу ҳолатга изоҳ берган мутахассис.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат грипп мавсуми арафасида турли тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилган “Cоvid-19” ва грипп вирусларини атай қидириш натижасида аниқланган.

Мутахассислар икки вируснинг бирлашиши соғлиқни сақлаш тизимига жиддий юк бўлиши ва тизим бунга дош бера олмаслигидан хавотирга тушишмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер