Бир қути «R1» сигаретини қимматга сотаман деб, икки ярим минг қути ноқонуний тамаки маҳсулоти борлигини «сотиб қўйди»
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент шаҳридаги савдо дўконларидан акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотилаётганини аниқлади. Ҳуқуқбузарлар қўлга олинган. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Хабар қилинишича, Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ «А.Н.»га тегишли савдо дўкони сотувчиси Н.А. харидорга 1 қути «R1» номли тамаки маҳсулотини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланган. Кейинчалик ушбу савдо дўконидан 50 турдаги 2 минг 535 қути тегишли ҳужжатлари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса «Р-А.» хусусий корхонаси савдо дўконидан 673 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг