Бир «Isuzu» тегишли ҳужжатлари бўлмаган дорларни «аптекачи»га сотмоқчи бўлишди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Жиззах вилоятида ҳужжатсиз дори воситаларини муомалага киритилишининг олдини олди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар аниқланган.
Айланувчи фуқаролар А.Э. ва А.С. фуқаро М.Х.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 31 минг дона «Натрий хлорид 0.9%» дори воситасини 8 минг АҚШ доллари ва 37,4 миллион сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, тўртта фермер хўжалиги давлат ва жамиятга ярим миллиардлик зарар етказгани маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг