Тўртта фермер хўжалиги давлат ва жамиятга ярим миллиардлик зарар етказгани маълум бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А.С.» фермер хўжалиги масъул шахслари хўжалик экин ер майдонида 3 та сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб олганини аниқлаган. Бу орқали эса жами мазкур фермер хўжалик давлат ва жамиятга 263,9 миллион сўмлик зарар етказгани ҳужжатлаштирилган.
Шу каби яна икки ҳолат Пахтаобод ва Шаҳрихон туманларида аниқланган. Маълум бўлишича, «Ўзэнергоинспекция» ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда «О.Х.» фермер хўжалиги масъул шахслари ва фуқаро Й.И. 1 дона сув насоси ҳамда газ ускуналарини умумий фойдаланишдаги тармоқларга ўзбошимчалик билан улаб, жами 252,5 миллион сўмлик табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланганликлари фош этилган.
Тўртинчи ҳолат эса Самарқанд вилоятидаги Департаментнинг бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. Қайд этилишича, фуқаро К.З. ташкил этган музлатиш хонасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча улаб, жами 110 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, бир қатор тадбиркорлар Жиноят кодексининг 176-моддаси билан айбланаётгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг