Бир қатор тадбиркорлар Жиноят кодексининг 176-моддаси билан айбланмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконларни фош этди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Ф.Б.» хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида кирим қилинмаган, сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 29 турдаги жами 384 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланган. Қайд этилишича, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Худди шундай яна икки ҳолат Янгийўл шаҳри ва Шовот туманида ҳам аниқланган. Тезкор тадбирларда «Н.Ш.» МЧЖ ҳамда «Х.О.» хусусий корхонасига қарашли алкоголь маҳсулотлари савдо дўконларида турли номдаги жами 394 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, рўмолини ечмаган ўқувчини урган директор жаримага тортилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг