Рўмолини ечмаган ўқувчини урган директор жаримага тортилди. Аслида нима бўлган эди?

Фарғонада мактаб директори ўқувчи қизни дарс вақтида рўмолни ечишини айтиб, урганлиги юзасидан қўзғатилган маъмурий иш материаллари Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.
Қандай жазо тайинланди?
Қайд этилишича, иш ўз якунига етган. Қарорга кўра, мактаб директори Р.Қ. МЖтКнинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) ҳамда 52-моддаси 2-қисми (Енгил тан жароҳати етказиш) билан айбдор деб топилди.
Унга нисбатан БҲМнинг 10 баробар миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Нима бўлган эди?
Гап шундаки, жорий йилнинг 17 май куни Бувайда тумани Мактаб ва Мактабгача таълим бўлимига қарашли Хорижий тилларга ихтисослашган мактабда 7-синф ўқувчиси Н.М. (қиз бола, 2010 йилда туғилган) синфдоши Х.Х. (ўғил бола) билан оғзаки тортишиб қолганди.
Бир оз вақт ўтганидан сўнг синф хонасига мактаб директори Қ.Р. (аёл) кириб келган, алгебра ўқитувчиси эса унга ўқувчилар тортишганини айтган. Мактаб директори Р.Қ. қиздан синфдоши билан нима учун жанжаллашганини, мактабга нега диний либосда, рўмол ўраб келганини сўраб, рўмолни ечишни айтган.
Н.М. мактаб директорига гўёки гап қайтариб, рўмолини ечмаслигини айтгани учун директор қизни уриб, жароҳат етказган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг