Бир нечта Ўзбекистон фуқаролари Туркияда қўлбола ароқдан заҳарланиб вафот этди
Жорий йилнинг 14 январь куни Истанбулда 2 нафар туркманистонликнинг қалбаки спиртли ичимликлар ишлаб чиқариб истеъмолга киритгани ва натижада жами 38 киши заҳарлангани, жумладан, 6 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, 15 январь санасида ҳам яна 4 нафар ўзбекистонлик ароқдан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг барчаси эркак киши бўлган.
Бош консулхона дипломатлари ушбу ҳолат юзасидан Истанбул соғлиқни сақлаш, суд-тиббий экспертиза бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқа ўрнатди.
Фуқароларга эҳтиёт чораларини кўриш, шахсий хавфсизликка риоя қилиш ҳамда зарурат туғилган ҳолларда Бош консулхонага мурожаат қилиш тавсия этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг