Бир нечта ҳудудда «тадбиркор»лар 620 миллион сўмлик электрдан текинга фойдаланишмоқчи бўлди. Департамент иш қўзғатган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Департаментнинг Бекобод туман бўлими, ИИБ ва ЭТК «Зафар» филиали ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.Б. «Б.» МЧЖга қарашли ер майдонидаги сув насосларини ҳисоблагичдан ташқари умумий фойдаланишдаги тармоққа улаб, жами 310,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Бешариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А.Б.» фермер хўжалиги масъул шахслари хўжалик экин ер майдонини суғоришда жами 99,6 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани ҳам фош этилган.
Яна шу каби ҳолат Янгийўл шаҳарида ҳам аниқланган. Ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Н.К. «Файзобод» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида кондиционер ва музлаткичларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча улаб, жами 208,9 миллион сўмлик электр энергиясидан пулини тўламасдан ишлатгани маълум бўлган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Самарқанд шаҳридаги бир МЧЖ Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан айбланаётганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг