Бир мактабдан юздан ошиқ чемпион

15:39 24 Февраль 2023 Спорт
811 0

Фото: Халқ сўзи

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 29-умумтаълим мактабида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, халқаро тоифадаги спорт устаси Нуриддин Сотиболдиев бошчилигида универсал жанг спорт тури билан шуғулланаётган ёшлар мамлакат ва халқаро миқёсда салмоқли ютуқларга эришмоқда. Бу мазкур таълим даргоҳида айни йўналишда ташкил этилган ҳарбий спорт тўгараги фаолиятининг самарадорлиги билан боғлиқ.

Биргина 2021-2022 ўқув йилининг ўзида тўгарак аъзоларидан ўн нафари Туркия, Россия, Озарбайжон каби давлатларда бўлиб ўтган жаҳон, яна ўн нафари Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган бўлса, юз нафар ўғил-қиз Ўзбекистон чемпионати баҳсларида шоҳсупанинг юқори поғоналарини забт этди. Ўз пайтида тўгаракда сабоқ олиб, ҳам жисмонан, ҳам маънан чиниққан битирувчиларнинг кўпчилиги айни пайтда ҳарбий соҳада хизмат олиб бораётир. Бугун бу ерда уларнинг муносиб издошлари етишиб чиқмоқда.

Ёвқур ва мард ўғлонлар камол топаётган масканга яқинда Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси томонидан 750 миллион сўмлик спорт инвентарлари тақдим этилди. Эътибордан руҳланган ёш спортчилар муносиб натижалар билан жавоб қайтариш мақсадида шу йилнинг октябрь ойида БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирга қизғин тайёргарлик кўришяпти.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер