Бир хонадонга 3 қопдан чиқинди лимити қўйилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда «Бир хонадонга уч қопдан чиқинди лимити қўйилибди» мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда. Бунга Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўз муносабатини билдирди.
Унга кўра, ўрнатилган лимитлар ҳақидаги маълумотлар мутлақо асоссиз. Шаҳар бўйлаб маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш бўйича ҳеч қандай чекловлар жорий этилмаган. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун ушбу хизматлар одатдагидек давом этмоқда.
Агарда истеъмолчиларда чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати бўйича савол ёки фикр-мулоҳазалар бўлса, 71-247-01-11 ва 71-247-79-21 рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Шунингдек, @maxsustrans_support Telegram гуруҳида диспетчерларга мурожаат юбориш мумкин.
Ҳокимлик аҳолидан турли хабарларга ишонишдан аввал уларни текшириб кўриш ва бу расмий эканлигига ишонч ҳосил қилишни сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг