Бир йилда савдо корхоналари сони 1,1 баробарга ошди

12:54 18 Март 2025 Жамият
155 0

Республикамизда 2025 йил 1 март ҳолатида савдо соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 237 776 тани ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.

Маълумотларга кўра, ушбу йўналишдаги корхоналар сони бир йил давомида 1,1 баробарга ошган.

Уларнинг сўнгги 5 йилдаги динамикасида 2021 йил 145 171 та, 2022 йилда 170 401 та, 2023 йилда 199 525 та, 2024 йилда эса 221 653 та корхона мавжуд бўлган.

1 февраль ҳолатига кўра, ушбу турдаги ташкилотларнинг 23 352 таси оилавий фирмалардир. Бу соҳадаги яхши ўзгаришлардан дарак беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?