Бетоб қизчанинг номига сохта аккаунт очиб, “пул ишлаётган” фирибгар қўлга олинди
“Бетоб қизнинг операцияси учун” деб ўзганинг номидан сохта аккаунт очиб, пулларни ўзлаштириб келган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистон республикасида яшовчи аёл А.З. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг қизи З.Т.нинг фотосуратини ижтимоий тармоқларга жойлагани ва унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи М.М. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.М. қорақалпоғистонлик бетоб қизалоқ З.Т.нинг номидан аккаунт очиб олгани маълум бўлган.
“У қизчанинг фото ва видео тасвирларини ҳамда ўзининг фойдаланувида бўлган банк карталарини унинг номидан ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларга жойлагани ва операция учун халқдан ёрдам пули сўраб, фуқароларнинг хайрия тариқасида ўтказган пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб келган”, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг