“Беш ташаббус олимпиадаси” умуммиллий ҳаракатга айланмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
3 ноябрь куни Бухоро давлат университети спорт ўйингоҳида “5 ташаббус олимпиадаси” мусобақасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳудудлар шарафини финал босқичида ҳимоя қиладиган жамоалар бир нуқтага жамланди.
Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддилари ва Бухоро давлат университети ректори республика босқичига етиб келган барча ОТМ жамоаларини муборакбод этиб, уларга омад тиладилар.
Олимпиада доирасида Бухоро давлат университетига жами 576 нафар қатнашчи кутиб олинди. Улардан 30 нафари ҳакам, 14 нафари жамоа раҳбари, 42 нафари мураббий ва 490 нафари талаба-ёшлардир.
Мусобақа 3–4 ноябрь кунлари спортнинг волейбол, минифутбол, енгил атлетика, стритбол ва стол тенниси турлари бўйича ўтказилади. Тақдирлаш маросими эса 5 ноябрь кунига режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг