Бердияр Жоллибеков Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига ректор бўлди

13:05 06 Январь 2026 Жамият
283 0

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Жоллибеков Бердияр Бахтиярович Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Бердияр Жоллибеков тайинловга қадар Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Бердияр Жоллибеков 1976 йил 11 февралда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. 1999 йилда Қорақалпоқ давлат университетининг Тупроқшунослик мутахассислиги бўйича ўқишни тамомлаган. 2008 йилда эса Токио қишлиқ хўжалиги ва технология университети тупроқшунослик, биотехнология, фармакогнозия мутахассислиги бўйича таҳсил олган. 2017-2020 йилларда Токио қишлиқ хўжалиги ва технология университетида докторантурани тугатган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?