Бельгиядаги атом электр станциясининг фаолияти фавқулодда тўхтатилди

Архив сурат
Бельгиянинг Антверпен провинциясидаги «Доэл» атом электр станциясидаги (АЭС) реакторлардан бирининг фаолияти фавқулодда тўхтатилди. Бу ҳақда Ядро назорати бўйича федерал агентлик баёнот берди.
Баёнотда айтилишича, АЭСни бошқарувчи «ENGIE Electrabel» компанияси ходимлари генераторда водород истеъмолининг тез ўсишгани аниқланганидан сўнг «Доэл 2» реакторини ўчиришган. Бунга водород сизиб чиққани сабаб бўлган.
Назорат қилувчи ташкилот вазият назорат остида эканлигини таъкидлади.
«Ядро назорати бўйича федерал агентлик ушбу ҳодисани «ENGIE Electrabel» билан ҳамкорликда кузатмоқда», дейилади компания хабарида.
Таъкидланишича, водород сизиши тўхтаганидан кейингина реактор қайта ишга туширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг