Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси норма ижодкорлиги соҳасидаги ислоҳотлар билан танишди
Беларусь Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари Наталия Филиппова бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида жорий йилнинг 22 февраль куни Адлия вазирлигида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан норма ижодкорлиги соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Учрашувда Адлия вазирлигининг норма ижодкорлиги жараёнидаги ўрни ва фаолияти, шу жумладан бугунги кундаги қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни ҳуқуқий экспертизадан ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ҳамда норма ижодкорлиги соҳасига жорий этилган «ақлли тартибга солиш» модели, тартибга солиш таъсирини баҳолаш, «тартибга солиш гилотинаси» каби институтларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Беларусь Адлия вазирликлари ўртасида норма ижодкорлиги соҳасида келгусида ўзаро кенг кўламли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Беларусь Республикаси делегацияси ташрифи давомида давлат хизматларини кўрсатиш марказларининг самарали фаолияти, адлия органлари тизимида рақамлаштириш ва ҳуқуқий ахборотни тарқатиш борасида амалга оширилган ишлар билан ҳам танишиш ва тажриба алмашиш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг