Бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди
24-30 июнь кунлари Наманган вилояти Норин туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
Баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган 800 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.
Дастлаб спортчилар бел олишнинг ҳалқа-чалиш, чалиш ҳамда Уч курашнинг яктакли йўналишларида белгиланган вазн тоифаларида куч синашди.
Шунингдек, бел олиш курашининг чалиш ҳамда уч курашнинг яктаксиз йўналишлари бўйича илк бор жамоавий беллашувлар ҳам ўтказилди.
Бел олишнинг чалиш йўналишидаги жамоавий баҳсларда 1-ўринни Наманган вилояти спортчилари, 2-ўринни Сирдарё вилояти жамоаси эгаллаган бўлса, иккита 3-ўрин Андижон ва Фарғона вилояти жамоаларига насиб этди.
Уч курашнинг яктаксиз йўналиши бўйича жамоавий беллашувларда эса Андижон вилояти жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллашди. Финал босқичида андижонлик полвонлар фарғоналик ёш полвонларни 8:7 ҳисобида мағлуб этишди. Хоразм вилояти ва норинлик (Наманган) спортчилар 3-ўринга лойиқ кўрилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг