Бекободда ИИБ биносига олиб кетилган фуқаронинг вафот этиши доирасида бир ходим қамоққа олинди
Иллюстратив фото
Аввалроқ Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида ИИБ биносига олиб кетилган фуқаронинг вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан юритилаётган иш доирасида бир нафар ходим қамоққа олинди. Бу маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Халқ сўзи»га тасдиқлади.
Бекободда ИИБ биносига олиб кетилган фуқаро вафот этди.
Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судида жамоат тартибини бузган ака-ука ИИБга олиб кетилгани ва у ерда фуқаролардан бирининг соғлиғи ёмонлашиб, шифохонада вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят ИИББ ахборот хизмати томонидан берилган расмий муносабатда марҳумнинг ИИБ биносига кириш йўлагида соғлиги ёмонлашиб ҳушини йўқотгани, у шаҳар шифохонасига олиб борилгани ва кўрикдан ўтказилаётган вақтида вафот этганлиги қайд этилган.
Кейинроқ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов мазкур ҳолат бўйича қўшимча маълумот бериб, унда воқеа содир бўлган жойларда мавжуд бўлган барча видеоёзувлар олингани, гувоҳлар ҳамда воқеа иштирокчиларнинг кўрсатмалари текширилаётгани ҳамда тегишли судга оид экспертизалар тайинланганини билдирди.
Шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари билан учрашиб, таъзия изҳор қилди ва мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига назорат хати юборди.
Омбудсман прокуратурадан ушбу ҳолатни қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатларини очиқ ва адолатли суриштирувини таъминлашни сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг