«Башакшеҳир» Туркия кубогини мағлубият билан бошлади

11:21 19 Декабрь 2025 Спорт
178 0

Кеча, 18 декабрь куни Туркия кубоги мусобақасининг 1-тур учрашувлари старт олди. «А» гуруҳидан ўрин олган баҳсда «Галатасарой» ўз майдонида «Башакшеҳир» жамоасини қабул қилди.

Учрашув мезбонларнинг минимал — 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Беллашувдаги ягона голга Аҳмед Кутучи муаллифлик қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 62-дақиқада Фести Эбоселега ўрнини бўшатиб берди.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев эса айнан 62-дақиқада Ўмер Али ўрнига майдонга туширилди.

Маълумот учун, Туркия кубогида 24 та жамоа иштирок этиб, улар 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб бормоқда. «Башакшеҳир» жой олган «А» гуруҳида «Галатасарой»дан ташқари «Фотих Карагюмрюк», «Истанбулспор», «Болуспор», «Фетҳийеспор» ва «Трабзонспор» жамоалари ҳам бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер