«Барселона»нинг мағлубиятсиз серияси, «Атлетико Мадрид»да кутилмагaн дуранг, «Валенсия»дан эса навбатдаги ғалаба

10:30 22 Сентябр 2025 Спорт
113 0

Кеча, 21 сентябрь куни Испания Ла Лигасида 5-турнинг бир қатор ўйинлари бўлиб ўтди. Қуйида ушбу ўйинлардаги асосий воқеалар билан таништирамиз:

«Атлетик Бильбао» сафарда мағлуб бўлди

Испания Ла Лигасини «Севилья», «Райо Валлекано» ва «Реал Бетис» каби клубларни мағлуб этиш билан бошлаган «Атлетик Бильбао» жамоаси сўнгги 2 та ўйинда мағлубиятга учради.

Дастлаб, клуб Ла Лига 4-турида кутилмагaнда ўз майдонида «Алавес» клубига мағлуб бўлди. УЕФА чемпионлар лигасида эса «Арсенал» клуби «Атлетик»ни «Сан Мамес»да мағлуб этди.

Ушбу турда эса «бильбаоликлар» «Валенсия» клуби майдонига сафар қилди. «Арсенал» билан ўйинга солиштирганда «Атлетик» таркибида 3 та ўзгариш амалга оширилди.

Қанот ҳимоячилари Андони Горосабель ва Адама Боиро бу гал захирада қолдирилди. Уларнинг ўрнини Юри Берчиче ва Хесус Аресо эгаллади.

Таянч ярим ҳимоячи Микел Весга эса Руис де Галарретага алмаштирилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 73-дақиқасида Баптисте Санамария ўйиндаги ҳисобни очди. Ўйиннинг 60-дақиқасида «Атлетик Бильбао» ҳимоячиси Даниел Вивианга қизил карточка кўрсатилди. 90+3 дақиқада Уго Дуро ҳисобдаги фарқни иккига етказди. Баҳс айнан шу ҳисоб билан якунга етди.

«Sofascore» портали ўйиндан сўнг, Баптисте Санамарияни «ўйин қаҳрамони» деб топди. Унинг кечаги ҳаракатлари 9,5 баллга баҳоланди.

«Валенсия» — «Атлетик Бильбао» 2:0

«Валенсия» — Ж.Агиррезабала, Ж.Гайя, М.Диахаби, Л.Риоха, Д.Фулкье, С.Таррега, Д.Лопес, Х.Герра, Б.Санамария, Д.Раба, А.Данжума.

«Атлетик Бильбао» — У.Симон, Ж.Аресо, А.Паредес, Д.Вивиан, М.Хаурегизар, Ю.Берчиче, Р.Галаррета, Р.Наварро, А.Беренгуер, О.Сансет, И.Вильямс.

Голлар — Баптисте Санамария 73, Уго Дуро 90+3.

«Атлетико Мадрид» Палмада муваффақиятсизликка учради

Мадриднинг «Атлетико» жамоасининг бу йилги ишлари жойида эмас. Клуб мавсумни «Эспаньол» клубига мағлуб бўлиш, шунингдек «Эльче» ва «Алавес» каби клублар билан дуранг ўйнаш билан бошлади.

4-турда жамоа ўз майдонида «Вильярреал»ни мағлуб этиш орқали яна ғалабали сериясини бошлаши кутилганди. Аммо жамоа УЕФА чемпионлар лигасида «Ливерпуль»га мағлуб бўлди. Энди эса Диего Симеоне жамоаси мавсумни ўзи каби муваффақиятсизликлар билан бошлаган «Мальорка» клуби меҳмони бўлди. Бу ўйинда ҳам «матрасчилар»дан омад очиқчасига юз ўгирди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида «Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Хулиан Алварес пеналтидан фойдалана олмади. 72-дақиқада майдонга тушганига энди 10 дақиқа бўлган клуб форварди Александр Серлот қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Шундай бўлмаса-да, ўйинда ҳисобни очиш Симеоне жамоасига насиб этди. 79-дақиқада Конор Галлахер ўйинда ҳисобни очди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, «Мальорка» ҳужумчиси Ведат Мурики ҳисобни тенглаштирди. Учрашув айнан шу ҳисоб билан якунланди.

Ўйиндан сўнг, «Sofascore» портали «Мальорка» посбони Лео Романни «ўйин қаҳрамони» деб топди. Пеналтини қайтарган дарвозабоннинг ҳаракатлари 9,4 баллга баҳоланди.

«Мальорка» — «Атлетико» 1:1

Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Алварес (14).

«Мальорка» — Роман, Морей (Виржили, 82), Валент, Раилло, Кумбуля (Торре, 36), Мохико, Дардер, Морланес (Пратс, 82), Кошта (Санчес, 68), Асано (Доменек, 68), Мурики.

«Атлетико» — Облак, Лоренте, Ле Норман, Лангле, Ҳанцко, Симеоне (Гризманн, 62), Коке, Барриос (Галлахер, 68), Гонсалес (Ружери, 77), Алварес (Серлот, 62), Распадори (Молина, 62).

Четлатиш: Серлот (82).

Голлар: Мурики (85) — Галлахер (79).

«Барселона» мағлубиятсиз сериясини давом эттирди

Сентябрь ойи бошида бўлиб ўтган «Райо Валлекано»га қарши омадсиз ўйинни эсламасак, тур «Барселона» жамоаси учун яхши бошланди.

Клуб айни пайтда Испания Ла Лигасида энг кўп гол киритган жамоа мақомига эга бўлиб турибди. «Хетафе»га қарши баҳс ҳам «каталонияликлар» учун катта муаммо туғдирмади.

Ўйин олдидан жамоа бош мураббийи Ханс Флик УЕФА Чемпионлар Лигасида «Ньюкасл»га қарши ўтган баҳсга солиштирганда 4 та ўзгаришни амалга оширди. Англияда ўтган баҳсда қаҳрамон бўлган Маркус Решфорд жамоанинг сўнгги машғулотларига кечикиб келгани сабаб Флик жазо тариқасида уни захирада қолдирди. Шунингдек, ҳимоячилар Кубарси, Араухо ва ярим ҳимоячи Фермин Лопес ҳам захирада қолди.

Уларнинг ўрнига Андреас Кристенсен, Эрик Гарсия, Дани Олмо ва Ферран Торрес ўйинни асосий таркибда бошлади. Учрашувнинг 15-дақиқасида ҳисоб очилди. Дани Олмонинг узатмасидан кейин Ферран Торрес ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Орадан 20 дақиқа ўтиб, Торреснинг ўзи ҳисобдаги фарқни 2 тага етказди. 62-дақиқада Дани Олмо мавсумдаги биринчи голини киритди. Шу тариқа ўйин 3:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдан сўнг, «Sofascore» портали томонидан Ферран Торрес «ўйин қаҳрамони» деб топилди. Унинг ҳаракатлари 8,4 баллга баҳоланган. «Flashscore» портали эса Ферранни 8,5 баллга лойиқ кўрди.

«Барселона» — «Хетафе» 3:0

«Барселона» — Гарсия, Кунде, Эрик, Кристенсен, Мартин (Араухо, 83), Педри (Баржи, 76), Де Йонг (Касадо, 60), Олмо, Рафинья (Рафинья, 46), Левандовски, Торрес (Фермин, 60).

«Хетафе» — Сория, Фемениа, Абкар, Дуарте, Жен (Давинчи, 46), Рико, Мартин (Муньос, 46), Милла, Арамбарри (Да Кошта, 70), Лисо (Санкраис, 80), Майорал (Камара, 46).

Голлар: Ферран (15, 34), Олмо (62).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?