«Барселона»да «аза», Мадридда байрам: ЕЧЛсининг биринчи тури якунланди (+тўлиқ жадвал)

09:32 20 Сентябр 2024 Спорт
5888 0

Европа Чемпионлар Лигасининг 1-туридан ўрин олган сўнгги ўйинлар бўлиб ўтди. Янги форматда бўлиб ўтаётган ЕЧЛнинг дастлабки ўйинлари жуда қизиқарли кечди.

Турнирнинг энг сенсацион натижаси «Барселона» билан содир бўлди. Каталонияликлар сафарда «Монако» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Эрик Гарсиянинг қизил олиши ўйинни тубдан ўзгартириб юборди.

Бир киши кам бўлиб қолган «Барселона» 16-дақиқада Аклиушнинг супер юришидан сўнг ҳисобда орқада қола бошлади. 28-дақиқада эса Ламин Ямал ажойиб зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда «Монако» иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. 71-дақиқада Иленикена ўз номини таблога ёздириб қўйди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва «Монако» 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Англиянинг энг яхши клубларидан бири «Арсенал» эса «Аталанта»га қарши баҳс олиб борди ва 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

«Атлетико» «Лейпциг» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мадридликлар сафида Гризман ва Хименес гол муаллифига айланган бўлса, немис клуби таркибида Шешко ягона голни урди.

ЕЧЛ

1-тур

«Монако» – «Барселона» 2:1

Голлар: 1:0 – 16 Аклиуш, 1:1 – 28 Ямал, 2:1 – 71 Иленикена.

Четлатиш: Эрик Гарсия (10).

«Аталанта» – «Арсенал» 0:0

Четлатиш: Эдерсон (12).

«Атлетико» – «Лейпциг» 2:1

Голлар: 0:1 – 4 Шешко, 1:1 – 28 Гризманн, 2:1 – 90 Хименес.

«Брест» – «Штурм» 2:1

Голлар: 1:0 – 23 Манетти, 1:1 – 45+1 Фернандеш (автогол), 2:1 – 56 Сима.

«Црвена Звезда» – «Бенфика» 1:2

Голлар: 0:1 – 9 Актюркоглу, 0:2 – 29 Кекчю, 1:2 – 86 Милсон.

«Фейеноорд» – «Байер» 0:4

Голлар: 0:1 – 5 Вирц, 0:2 – 30 Грималдо, 0:3 – 36 Вирц, 0:4 – 44 Велленройтер (автогол).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?