«Барселона» сентябрь ойида ўз стадионига қайтиши мумкин
Барселона сентябрь ойида «Spotify Camp Nou» стадионига қайтиши мумкин. Бу ҳақда «Mundo Deportivo» нашри хабар берди.
«Барселона» жорий йил ёзида бир нечта муаммоларга дуч келди ва улардан бири — «Spotify Camp Nou» стадиони ҳолати билан боғлиқ. Клуб янги мавсумнинг 4-тури доирасида ўтадиган «Валенсия»га қарши баҳсни ўз стадионида ўтказишни режалаштирган эди. Жамоа шунга яқин турибди.
Дастлаб, «Барселона» ўз уйи — «Spotify Camp Nou» стадионига 2024 йилнинг ноябрь ойида қайтишни режалаштирганди, бироқ бу режа имконсиз бўлиб чиқди. Кейинчалик янги мақсад сифатида 2025 йилнинг февраль ва май ойлари белгиланди, аммо бу муддатлар ҳам амалга ошмай қолди. Энди эса янги режа — 2025/26 йилги мавсумнинг сентябрь ойида стадионга қайтиш бўлиб турибди.
Ушбу режага кўра, «Барселона» 60 минг нафар мухлисни стадионга киритишни мақсад қилган. Бу орқали клубнинг ўйин куни даромадларини сезиларли даражада ошади ва молиявий муаммоларини енгиллаштиришга ёрдам беради. Аммо ҳозирча бунинг имкони йўқ. Шу сабабли клуб бу кўрсаткични икки баравар камайтиришга, яъни 30 минг мухлисни қабул қилишга қарор қилди.
Маҳаллий нашрларда, айнан шу ўзгариш туфайли «Валенсия»га қарши баҳсни «Spotify Camp Nou»да ўтказиш имконияти ошгани таъкидланмоқда. Чунки Барселона шаҳар кенгаши томонидан шу ғоя маъқулланган.
Энди «Барселона» яқин кунларда шаҳар ҳокимияти, Ла Лига ва УЕФАга ушбу стадионда бутун мавсум давомида ўйнаш борасида расмий хат юборади. Мазкур масала келгуси 20 кунда ҳал бўлиши айтилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг