«Барселона» расман Хавини бош мураббий сифатида таништирди
Фото: Reuters
Хави Эрнандес расман «Барселона» клуби бош мураббийи сифатида таништирилди. Бу ҳақда Каталония клуби матбуот хизмати хабар берди.
«Камп Ноу» стадионида янги бош мураббийнинг тақдимоти ўтказилди. Хави стадионда янги шартномага имзо чекди.
«Барселона» ва Хави ўртасида шартнома 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. У бу лавозимда ишлаб келган голландиялик мутахассис Рональд Куманни ўрнига тайинланди.
28 октябрь куни «Барселона» 2020 йил августидан Каталония клубини бошқариб келган бош мураббий Рональд Куман истеъфога чиқарган эди. Унинг раҳбарлигида жамоа Испания кубогини қўлга киритди ва мамлакат чемпионатида учинчи ўринни эгаллади. Жорий мавсумда эса 11 ўйинда 16 очко тўплаган «Барселона» чемпионат жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Хави мураббийлик фаолиятини 2019 йилда Қатарнинг «Ас-Садд» клубида бошлаган эди.
Хави «Барселона» клуби афсоналаридан бири ҳисобланади. У футболчилик фаолияти давомида 17 йил мазкур жамоа шарафини ҳимоя қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг