«Барселона» афсонаси фаолиятини якунлашини эълон қилди
Жаҳон футболидаги энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири Серхио Бускетс футболчилик фаолиятини якунлайди. Бу ҳақида COPE нашри хабар берди.
Манбага кўра, айни пайтда АҚШнинг «Интер Майами» жамоасида тўп сураётган футболчи ушбу мавсум сўнггида футболдаги фаолиятини якунлайди. Клуб эса у билан шартномани узайтириш ниятида, аммо Бускетс аллақачон якуний қарорга келиб бўлган. Бу ҳақда футболчи ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
«Ҳаммага ва футболга раҳмат. Сиз ҳар доим бу гўзал ҳикоянинг бир қисми бўласиз!» деб ёзган Бускетс.
Маълумот учун, Серхио Бускетснинг фаолиятидаги энг ёрқин давр «Барселона» билан боғлиқ. У мазкур жамоа таркибида тўп суриб, жами 32 та соврин ютган, клуб сафида 722 та ўйин ўтказган. Бу «каталонияликлар» тарихида Месси ва Хавидан кейингги учинчи энг яхши натижа ҳисобланади.
Шунингдек, футболчи Испания терма жамоаси билан Жаҳон ва Европа чемпиони бўлган. Терма жамоа таркибида 139 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг