“Барқарор ривожланиш мақсадлари ва Конституция: ШҲТ мамлакатлари тажрибаси”
Тошкентда ану шу мавзуда халқаро конференция ташкил этилди.
Барқарор ривожланиш маркази томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда уюштирилган ушбу тадбир ШҲТ маконини конституциявий ривожлантиришнинг умумий қонуниятларини, шунингдек, ШҲТ мамлакатларининг конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда БМТнинг глобал Барқарор ривожланиш мақсадларини ҳисобга олиш соҳасидаги тажрибасини аниқлашга бағишланди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз тарихида ноёб тажриба ва муҳим сиёсий жараён — Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ўтказилиб, уни референдум орқали тасдиқлаш учун изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётир. Мазкур жараёнларда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, ҳуқуқшунос олимлар, академик ҳамжамият, таҳлилий марказлар фаол иштирок этишяпти. Ушбу муассасалар Конституциявий комиссия фаолиятини яқиндан қўллаб-қувватлаб, ҳамкорликда ишлаб келишмоқда.
Шу билан бирга, ўзаро ҳамкорликда БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ, ЕИ, ИҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар доирасида қабул қилинган 400 дан ортиқ глобал ва минтақавий конвенциялар, декларациялар, қарорлар ҳамда конституциявий ривожланишнинг халқаро тажрибаси ўрганилди. Шунингдек, дунёнинг 193 дан ортиқ мамлакатлари конституциялари ҳамда конституциявий ислоҳотлари тизимли таҳлил қилинди.
Халқаро ва хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва ўрганиш асосида ўндан ортиқ фундаментал ишлар амалга оширилди. Улар доирасида бир қатор тегишли китоблар нашр этилди. Конституциявий қонун лойиҳаси, умуман, конституциявий ислоҳотлар бўйича хулосалар, таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.
Конституциявий ислоҳотлар ва Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, янгиликларига бағишланган 60 дан ортиқ халқаро форумлар, шу жумладан, хориж (АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея, Польша, Россия, Саудия Арабистони, Швейцария, Япония, Ҳиндистон)да ўтказилди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ШҲТ маконининг конституциявий ривожланиши маълум бир умумийлик, минтақа мамлакатлари конституцияларининг динамик ривожланиши билан ажралиб туради. “Катта ШҲТ оиласи” бу даврда конституциявий тузум асосларини тубдан янгилаш, суверенитетни мустаҳкамлаш, давлатларнинг конституциявий ва миллий ўзига хослигини мустаҳкамлаш бўйича сўнгги 30 йил ичида иккитадан ўнтагача конституциявий ислоҳотлар амалга оширилган.
Бундан ташқари, ҳар бир давлат ШҲТ маконида конституциявий ва ҳуқуқий плюрализмни олдиндан белгилаб берадиган конституциявий ўзига хослик ва бетакрорликка эга бўлса-да, ШҲТ давлатлари намунавий демократияга хос бўлган конституциявий тузумнинг умумий асослари — халқ ҳокимияти, республика бошқарув шакли, давлатнинг ижтимоий ва дунёвий табиати, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари устуворлиги, ҳокимиятлар бўлиниши, мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги ва тенглиги, ҳудудий яхлитлик каби хусусиятларга эга.
Бундан ташқари, ШҲТ мамлакатларининг конституциявий ривожланиши бир қатор умумий тенденцияларни очиб берди. Жумладан, ислоҳотларни шахсга йўналтириш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, инсон ва табиатнинг уйғунлигини таъминлаш, мол-мулк ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш, ижтимоий давлат тамойиллари ва нормаларини белгилаш, оила, оналик ва оталик институтини қўллаб-қувватлаш, таълим ва фундаментал илмий кашфиётларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш шулар жумласидандир.
ШҲТ конституцияларидаги ушбу қоидалар ШҲТ мамлакатларининг БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш ва тизимли амалга ошириш билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.
ШҲТ фаолияти камбағалликка қарши курашиш, ёшлар ва гендер сиёсати, соғлиқни сақлаш, экология, электрон тижорат ва иқтисодиётни рақамлаштириш, транспорт, савдо ва тадбиркорлик соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам қаратилган. ШҲТни 2025 йилгача ривожлантириш стратегиясида белгиланган мақсад ҳамда вазифалар кўп жиҳатдан БРМга ҳамоҳанг, десак, айни ҳақиқатдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг