Банкоматдаги ўғрилик охирига етмади
Ички ишлар вазирлиги томонидан 1 мартдан 1 апрелга қадар «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактика ойлигининг биринчи босқичи ўтказилмоқда. Ойлик доирасида Тошкент вилояти ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли кучайтирилган назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, куни кеча соат 03:10 да Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасига Нурафшон шаҳридаги «Оппоқ» маҳалласи «Тошкент йўли» кўчасида жойлашган банкоматдан «ташвиш» хабари келиб тушган. Бу ҳақда навбатчилик қисми орқали, тунги хизматга бириктирилган тезкор гуруҳга етказилгач, ходимлар 4 дақиқа ичида воқеа жойига етиб борган.

– Тезкор гуруҳ воқеа жойига етиб келган вақтда банкомат ичида бўлган номаълум шахс ушланганида, унинг ёнида болға, очқич ва бошқа хўжалик анжомлари борлиги, у банкомат эшигини бузиб очиб, ичидаги пулларни ўғирлашга урингани аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро Й. A. воқеа жойида қўлга олинди, – дейди Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати масъул ходими, катта лейтенант Охунжон Мустафоев.

Аввалроқ шу каби ҳолат Ўрта Чирчиқ туманидаги «Обод» маҳалласида ҳам қайд этилган эди. 19 ёшли шахс тунги соат 03:00 атрофида банкомат қопқоғини бузиб очишга уринган. Тушган «ташвиш» сигналига асосан қўриқлаш хизмати ходимлари 5 дақиқа ичида воқеа жойига етиб бориб, гумонланувчини далилий ашё билан ушлаган.
Айни вақтда ҳар икки ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Отабек ИСРОИЛОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг