Бахту камолимиз сенда мужассам, Конституция!
Фото: “Халқ сўзи”
Қарши шаҳридаги Маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Бахту камолимиз сенда мужассам, Конституция!» номли кўрик-танлов ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловда вилоятда фаолият юритаётган олий таълим муассасаларининг талабаларидан иборат 10 та жамоа 3 та шарт асосида ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Дастлабки шарт “Менинг Конституциям!» деб номланиб, унда жамоалар томонидан Конституция тарғиботига бағишлаб тайёрланган роликлар намойиш қилинди. Роликларни баҳолашда Қомусимизнинг инсон ҳаёти ва жамиятда тутган ўрни, аҳамияти, барқарор ва бардавом тараққиёт асоси эканлиги ўзига хос, таъсирчан услубда, аниқ ҳаётий мисоллар орқали бадиийлашган ҳолда ёритиб берилганлигига эътибор қаратилди.

“Тафаккур баҳси” деб номланган иккинчи шартда жамоалар Қомусимиз билан боғлиқ 3 та мантиқий саволга жавоб беришган бўлса, охирги шартда улар эътиборига маълум мавзудаги сурат, лавҳа тақдим қилинди. Иштирокчилар эса берилган сурат ёки лавҳада акс этган ҳолатни Конституциямиз билан боғлаган ҳолда тушунтириб, таҳлил этишди.
Учта шарт давомида тўпланган баллар натижасига кўра, Қарши шаҳридаги Халқаро инновацион университетининг “Инновация” жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.

Иккинчи ўрин Қарши давлат университетининг “Юксалиш” жамоасига насиб этган бўлса, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг “Ал-Хоразмий” жамоаси учинчи ўринга сазовор бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг