Байрам шукуҳи давом этмоқда
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Поп туманининг олис маҳаллаларидан бири «Келачи»да «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида ўтказилган фестивалда қатнашган мингдан ортиқ аҳоли вакиллари кўнглини бетакрор таассуротлар билан тўлдирди. Эрта тонгда бошланган соғлик учун беш минг қадам марафони халқимизни бирлаштирди. «Ватан мадҳи», «Ҳарбий ватанпарварлик», «Оила – маънавият қўрғони» лойиҳалари бўйича тузилган тарғибот гуруҳлари иштирокидаги дилтортар суҳбатлар, катта концертдан иборат кўнгилли дастур, миллий ўйинларни ўз ичига олган спорт беллашувлари даврани янада қизитди.
Фестиваль иштирокчилари кўпни кўрган Муборакхон ая Раҳимова, Муҳаммаджон ота Ғаниев хонадонида меҳмон бўлиб, уларда шаклланган аҳиллик, соғлом маънавий муҳит, комил фарзандлар тарбияси билан яқиндан танишди. Шундан сўнг маҳалла ривожига муносиб ҳисса қўшаётган фаол фуқаролар «Энг намунали томорқа эгаси», «Энг аҳил оила», «Маҳалланинг ишбилармон тадбиркори», «Маҳалла фахри» номинациялари бўйича тақдирланди.
— Истиқлол берган имконият энг аввало, маҳаллалар, унинг аҳли ҳаётидаги ўзгаришларда зоҳир, — дейди республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими раҳбари Мусохон Оппоқов. — Маънавият фестивали доирасида тарғибот гуруҳи таркибидаги ижодкорлар, таниқли санъат ва маданият намоёндалари билан учрашувлар, миллий ҳунармандчилик ва китоблар кўргазмаси, ёшлар мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга йўналтирилган давра суҳбатлари, бадиий дастурларнинг ҳар бири иштирокчиларга катта таассурот қолдирди.
Шу кунларда «Маънавият фестивали» тадбирлари вилоятдаги меҳнат жамоалари, давлат муассасалари, йирик корхоналарга ҳам кўчган. Наманган шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри биносида бўлиб ўтган бадиий ижодий кечага Жанубий Кореядан келган санъат, маданият ва адабиёт намоёндалари ҳам иштирок этишди. Ҳар икки миллат вакиллари томонидан ижро этилган Ватан мадҳи, дўстлик ва биродарликни улуғловчи шеърлардан кўнгиллар бойиди. Бундан ташқари, жойларда кинокарвон лойиҳаси доирасида намойиш этилаётган «Ракеш», «Бир дона мих», «»Ватан остонаси» видеофильмлари мафкуравий тарбиядан сабоқ бераётган бўлса, ўзбек спорти тарихининг янги саҳифасига асос солган «Париж-2024» олимпиадасидан тайёрланган ҳужжатли видеолар юртдошларимизнинг халқаро анжуман ҳақидаги таассуротларини бойитди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг