Байрам кунлари Тошкент метроси қай тартибда ишлайди?

17:55 29 Август 2024 Жамият
290 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 31 август ҳамда 1,2,3 сентябрь дам олиш кунлари сифатида эълон қилинган эди. Шу муносабат билан «Тошкент метрополитени» байрам кунлари қай тартибда ҳаракатланишини маълум қилди.

Унга кўра, Тошкент метроси йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади:

2024 йил 31 август ва 1 сентябрь кунларида метро поездлари ҳаракати одатий иш кунлари учун белгиланган жадвал асосида фаолият олиб боради.

Шунингдек, 2,3 сентябрь кунлари эса, метро поездлари дам олиш кунлари учун мўлжалланган жадвал асосида ҳаракатланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?