Баҳорнинг бир куни йилни боқади

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Марказий Фарғона ҳудудида жойлашган Ёзёвон тумани миришкорлари ота-боболардан мерос юмушларни илм-фан ютуқлари, инновация ғоялари асосида ривожлантириш орқали кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида салмоқли ютуқларга эришмоқда.
Жорий йилда туманда 4 минг 849 гектар ерда пахта етиштириш режалаштирилган бўлиб, унинг 1000 гектарида Хитой тажрибаси асосида саноатбоп хомашё парваришлаш мақсад қилинган. 700 гектар ерда хорижий ҳамда қарийб 1000 гектарда маҳаллий нав инновация усулида – плёнка остида етиштирилади. Ҳозирги кунда туман далаларида экилган чигит бир текис униб чиқиб, баравж ривожланмоқда.
— Ота-боболаримизнинг баҳорнинг бир куни йилни боқади, деган гапи бежиз айтилмаган, — дейди тумандаги «Мезон» фермер хўжалиги раҳбари Воҳиджон Обидов. — Шунинг учун ҳам эрта эккан эрта ўради ва ҳосили мўл бўлади. Хўжалигимизда сўнгги йилларда қўш қатор усулидан фойдаланиб, Хитой пахта навининг ҳар гектаридан ўртача 65-70 центнердан ҳосил олишга эришмоқдамиз. Ваҳоланки, чўл шароитида яқин йилларгача ҳам бу имконсиздек туюларди.
Айни пайтда бу усул мамлакатимиз бўйлаб тобора оммалашиб, «Мезон» фермер хўжалиги тажрибаси сифатида эътироф этилмоқда. Бу йил ҳам 60 гектардан зиёд ер майдонга Хитой чигитини плёнка остига экиб, бир текис ундириб олдик. Мақсадимиз жорий йилда ҳосил салмоғи ва даромадни янада оширишга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг