Бабаян «Навбаҳор»ни расман тарк этди
Наманганнинг «Навбаҳор» клуби бош мураббийи Самвел Бабаян жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, у соғлигида муаммолар юзага келганлиги ва даволаниш кўп вақтни талаб этиши боис шартномани бекор қилган. Бу «Навбаҳор» клуби раҳбарияти ҳамда жамоа бош мураббийи ўртасидаги ўзаро келишувга асосан амалга оширилган.
Самвел Бабаян мураббийлиги остида «Навбаҳор» Суперлигада 2022 йилда 2-ўрин, 2023 йилда эса 3-ўринни эгаллаган. Шунингдек, ўз тарихида илк марта Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 2023-2024 йиллар мавсуми баҳсларида иштирок этган «лочинлар» қитъанинг мазкур нуфузли мусобақасида 1/8 финалгача етиб борган.
«Унинг қўл остида «лочинлар» ортда қолган 2,5 йил давомида Суперлигада 64 та ўйин ўтказиб, 33 ғалаба, 20 та дуранг ва 11 та мағлубиятни қайд этиб, тўплар нисбати 83:45 ни ташкил этган ҳолда, жами 119 очко тўплашди. Биз Самвел Вячеславовичга «Навбаҳор»даги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, тезроқ шифо топиши, кейинги фаолиятида эса омад ёр бўлишини тилаймиз», дейилган хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг