БААда араб дунёсидаги биринчи атом электр станцияси ишга туширилди

Фото: twitter.com
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири, вице-президенти ҳамда Дубай амири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум мамлакатда жойлашган араб дунёсидаги биринчи атом электр станцияси иш бошлаганини эълон қилди.
“Биз араб дунёсидаги биринчи тинч атом реактори — Абу-Дабидаги “Baraka” атом электр станциясининг муваффақиятли ишга туширилганини эълон қилмоқдамиз”, деб ёзган Бош вазир ўзининг «Твиттер» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Бош вазирнинг қўшимча қилишича, БАА мамлакатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини чорак қисмини таъминлаш учун хавфсиз, ишончли ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган тўртта атом электр станциясини ишга туширишни мақсад қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг