«Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га кирган хонадонларга 8 минг дона мевали дарахт кўчати етказиб берилди

17:47 07 Апрель 2021 Жамият
1004 0

Ерга чўп суқса, куртак чиқарадиган айни баҳор пайтида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси билан ҳамкорликда Деҳқонобод туманидаги «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га кирган хонадонларга 8 минг дона турли мевали дарахт кўчатлари етказиб берилди.

Дастлаб «Янгиобод», «Бешбулоқ» ва «Бўстон» МФЙда яшовчи кам таъминланган оила вакилларига 15 донадан олма, олхўри, шафтоли, нок, анор, ёнғоқ, ўрик, гилос ва бошқа мевали дарахтларнинг пайвандланган кўчатлари берилиб, экиш агротехникаси тушунтирилди, намуна сифатида бир нечта хонадонларга кўчат ўтқазиб берилди.

Амалга оширилаётган бу хайрли тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилиб, кунлар илиши билан Деҳқонободдаги «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да қайд этилган хонадонлар помидор, булғор қалампири кўчатлари ҳамда турли кўкатлар уруғлари билан таъминланади ҳамда парваришлашга кўмаклашилади. Бу ташаббус вилоят бўйича кенг ёйилиб, барча туманларда амалга оширилади.

Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер