Августда завод конвейерларидан 41 100 тадан ортиқ автомобиль чиқди — UzAuto Motors
2023 йил август ойи натижаларига кўра, UzAuto Motors Асака ва Питнак заводларида 41 100 донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилди. Бунга кўра, Асака автозаводида 31 000, Питнак филиалида 10 мингта автомобиль ишлаб чиқарилганлиги қайд этилди.
Ушбу кўрсаткичга заводнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш, пресслаш, бўёқлаш ҳамда йиғув тсехи линияларида амалга оширилган кенг кўламли ишлар, кўрилган чора-тадбирлар, шунингдек жамоанинг профессионал ва мувофиқлаштирилган иши туфайли эришилди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, заводларнинг ўртача қуввати ойига 30 000 дона автомобилни ташкил этади. Бу кўрсаткич май ойидан буён 30 фоизга, август ойида эса 36 фоиздан ортиққа ошди.
UzAuto Motors компанияси йилига 500 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмига эришиш йўлида бундан буён ҳам ушбу ўсиш суръатни сақлаб қолишда ва максимал натижаларга эришиш ниятида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг