Август ойининг биринчи етти кунлигида “Жаҳон кўкрак сути билан озиқлантириш” ҳафталиги ўтказилади
Она сути — гўдаклар учун энг яхши озуқа. Аввало, у хавфсиз. Қолаверса, таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд.
Бироқ бугунги кунда дунё бўйича олти ойгача бўлган болаларнинг ярмидан ками она сути билан озиқланаётгани, ҳар икки янги туғилган чақалоқдан бири сунъий озуқа билан парваришланаётгани хавотирли кўрсаткич.
Шу каби муаммоларга ечим топиш мақсадида ҳар йили август ойининг биринчи етти кунлигида дунёда “Жаҳон кўкрак сути билан озиқлантириш” ҳафталиги ўтказилади.
Бугун пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказида ушбу ҳафталик доирасида “Она сути билан озиқлантириш – саломатлик ва баркамол ривожланиш гарови” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг