«Ашхобод» боғидаги тартибсизликлардан сўнг оммавий тадбирларда текинга маҳсулот тарқатиш Ҳукумат қарори билан тақиқланди
Фото: Видеодан кадр
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 июнь куни Тошкент шаҳрида текинга ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатилиши ҳақидаги хабарлар ортидан «Ашхобод» боғи ва унинг атроф ҳудудида катта тирбандлик ҳамда тиқилинч юзага келганди.
Шу ва шу каби сабаблар билан эндиликда Ўзбекистондаги оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулот ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди.
Бу ҳақда «Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида»ги ҳукумат қарорида белгиланди.
Ҳужжатга кўра, Миллий гвардия ва ИИВ тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорда белгиланаётган талабга оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан сўзсиз риоя қилиниши устидан назоратни кучайтиради.
Ҳукуматнинг ушбу қарори билан Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига тегишли ўзгариш ва қўшимчалар киритилади.
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари бузилишига йўл қўйган оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Эслатиб ўтамиз, текинга ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатилиши ҳақидаги хабарлар ортидан «Ашхобод» боғи ва унинг атроф ҳудудида катта тирбандлик ҳамда тиқилинч бўйича боғ директори, унинг ўринбосари ва реклама бўлими бошлиғига 15 сутка қамоқ жазоси берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг