Асадхўжа Мўйдинхўжаевдан Рустам Ассакаловгача: Олимпиаданинг 12-кунида қайси спортчиларимиз майдонга чиқиши маълум

09:49 06 Август 2024 Спорт
295 0

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.

Бугундан «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида 4 нафар спортчимиз 3 та спорт тури бўйича курашга қўшилади.

Юнон-рум курашчилари Арам Варданян ва Рустам Ассакалов -77 ва -97 кг вазн тоифасида соат 14:30 дан бошлаб майдонга чиқади.

Аёллар курашидаги вакиламиз Актенге Кеунимжаева ҳам айни юнон-рум курашчиларимиз каби вақтда майдонга чиқиши режалаштирилган. Актенге -50 кг вазн тоифасида қатнашади.

Кечки дастурлардан ўрин олган Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг жангги эса бизга энг камида бронзани тақдим этади. Спортчимиз АҚШлик Омари Жонес билан рингга кўтарилади.

Аввалроқ, Сафина Саъдуллаева бронза медалидан қўшимча кўрсатгичлар эвазига қуруқ қолганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?