«Арсенал» 60 млн еврога ярим ҳимоячи харид қилди
«Арсенал» жамоаси «Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Эберечи Эзенинг трансферини ҳал этди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Инсайдернинг ёзишича, ушбу трансфер «тўпчилар»га 60 миллион еврога тушади. Эберечи янги жамоасида ҳафтасига 175 минг фунт маош олиши айтилмоқда.
Эзега олдинроқ Лондоннинг бошқа жамоаси — «Тоттенхэм» қизиқиш билдирганди. Аммо «шпорлар» футболчининг нархи масаласида «Кристал Пэлас» билан келиша олишмади.
Маълумот учун, Эберечи Эзе Англия Премьер-лигасида ўтган мавсум «Кристал Пэлас» сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг