"Арнольд классик" фестивалида самбочиларимиз олтин медалларга сазовор бўлишди
Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
"Арнольд классик" Бутунжаҳон мультиспорт фестивали доирасида самбо бўйича турнири бўлиб ўтди. Унда АҚШ ва Ўзбекистон самбочилари иштирок этишди.
"Арнольд классик" спорт фестивали 1988 йилдан буён машҳур киноактёр Арнольд Шварцнеггер томонидан бодибилдинг бўйича ташкил этиб келинарди. Йиллар ўтиб ушбу танлов мультиспорт фестивалига айланди ва унда бир қатор спорт турлари, шу жумладан, самбо бўйича ҳам беллашувлар ташкил этилмоқда.
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик самбочи йигитлар ҳам иштирок этишди. Тошкентдаги жаҳон чемпионати иштирокчиси Элёр Серикбаев, шунингдек, Муҳаммаднозим Шукуров, Жамолиддин Қурбонов ва Шербек Рўзиев каби самбочиларимиз ўз вазн тоифаларида "Арнольд классик" мультиспорт фестивали чемпионига айланишди. Эътиборлиси Шербек Рўзиев мусобақанинг "Энг яхши спортчиси", деб топилди ва махсус совринга эга бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг