Армрестлинг спорт мусобақаси бўлиб ўтди

13:58 22 Август 2024 Жамият
33 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон шаҳрида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида армрестлинг спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳудудлар босқичида ғолиб бўлган 64 нафар ёшлар иштирок этди.

— «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказилаётган мусобақаларга бу йилдан бошлаш спортнинг армрестлинг тури ҳам қўшилди, — дейди вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси бош мутахассиси Улуғбек Қобилжонов. — Ёшлар орасида ушбу йўналишга бўлган қизиқишнинг юқори эканлигидан далолатдир. Андижон вилоятида 27 минг нафардан зиёд ёшлар ушбу йўналишда ўзаро куч синашиш истагида онлайн рўйхатдан ўтганлиги бунга мисолдир.

Спортнинг шу тури бўйича жойларда бўлиб ўтган мусобақаларда ёшлар 4 та вазн тоифасида ўзаро беллашди. Вилоят босқичида 12 нафар ёшлар ғолиб деб топилди. Ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?