Ғазода сув ифлосланиши ортидан юқумли касалликлар авж олмоқда

17:02 26 Август 2024 Дунё
261 0

Ғазонинг Ўрта ер денгизи соҳилидаги сувлар жигарранг рангга айлана бошлади. Соғлиқни сақлаш мутахассислари бу орқали ҳудуд бўйлаб касаллик тарқалиши тезлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Лагерга кўчирилган одамлар сонининг кўпайиши туфайли ва кўпчилик ўз қувурларини ёмғир суви дренаж тизимига улаганлиги ушбу ҳолатни келтириб чиқармоқда. Буни сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар ҳам исботлайди.

Сунъий йўлдош тасвирларида оқинди биринчи марта июнь ойида пайдо бўлганлиги ва кейинги икки ой ичида барқарор ўсганлиги кўрсатилган. Исроилнинг интенсив бомбардимони Ғазонинг чиқинди сувларини бошқариш инфратузилмасининг қулашига олиб келди. Фаластин ҳудудлари билан ҳамкорлик қилувчи Исроил мудофаа вазирлиги Ғазодаги канализация тизимини яхшилаш учун махсус гуманитар ёрдам кўрсатганини айтди.

БМТ ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийлари Ғазода 600 мингта болаларни эмлаш учун икки ҳафталик сулҳга чақирдилар. Ғазо соғлиқни сақлаш тизимининг йўқ қилиниши ҳар қандай эмлаш дастурини жуда катта қийинчиликларга олиб келади. Исроил томони келгуси ҳафталарда бир миллиондан ортиқ болани эмлаш учун қўшимча 60 мингта полиомиелит вакциналари етказиб берилишини айтди.

Oxfam хайрия ташкилотининг «BBC» га айтишича, Ғазо аҳолисининг тўртдан бир қисми сув билан юқадиган касалликлар туфайли касал бўлиб қолган. Полиомиелит сув билан юқадиган касаллик бўлиб, у санитария ҳолати билан бевосита боғлиқ. Санитария инфратузилмаси жиддий шикастланган, шунинг учун кўчалар ва маҳаллаларни сув босмоқда, одамлар асосан канализация кўлмакларига яқин жойда яшайди.

Ундан ташқари Ғазода 40 мингта гепатит А ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Бу ҳам ифлосланган сувни истеъмол қилиш орқали юқиши мумкин. Ёрдам агентликларининг таъкидлашича, Ғазодаги шифокорлар соғлиқни сақлаш соҳасининг инқирози сабабли дизентерия, пневмония ва оғир тери касалликларининг аломатларини даволаш учун курашмоқда.

Ғазонинг 2,3 миллион аҳолисининг аксарияти ўтган куздан бери ички ҳудудлар бўйлаб кўчирилган. Кўп одамлар 600 кишига мўлжалланган битта ҳожатхонага эга бошпаналарда яшайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?