Археологик кўргазмага қарийб 150 000 киши ташриф буюрди

14:41 07 Январь 2024 Маданият
867 0

«Маданий мерос ва археология соҳасидаги «Бир макон, бир йўл» ҳамкорлиги» археологик кўргазма ўз ишини якунлади. Кўргазма Пекиндаги «Гугун» император саройи музейида «Бир макон, бир йўл» анжумани доирасида бўлиб ўтди.

Кўргазма халқаро жамоатчилик томонидан кенг эътирофга сазовор бўлди. 3 ойгина ичида кўргазмага қарийб 150 000 киши ташриф буюрди.

Ташриф буюрувчилар Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон ва Ўзбекистондан келтирилган 80 дан ортиқ музей экспонатларини томоша қилиш имкониятига эга бўлдилар. Кўргазма бир неча бўлимларга бўлинган бўлиб, уларда Буюк Ипак йўли бўйлаб истиқомат қилган халқлар маданияти ва санъати ривожининг турли даврлари акс эттирилган.

Юртимиздан Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси мадади билан Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва Фанлар академияси Санъатшунослик институтида сақланаётган 18 та экспонат тақдим этилди.

Шу каби имконият ва ташаббуслар боис Ўзбекистоннинг бой маданий мероси халқаро жамоатчиликка намойиш этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер