Арипов ва Медведев Ўзбекистонда АЭС қуриш ҳақидаги келишувни имзолади

10:01 08 Сентябр 2018 Сиёсат
1907 0
Фото: РИА Новости

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонда тинч мақсадларда фойдаланиш учун атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик қилиш бўйича ҳукуматлараро келишувни имзолади. Бу ҳақда “РИА Новости” нашри хабар тарқатди.

Келишувни имзолаш маросими Россия ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси мажлиси якунлари бўйича Россия ҳукумати Қабуллар уйида бўлиб ўтди.

Келишув Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек, ишга тушириш ва фойдаланишда ҳамкорликни кўзда тутади. Атом электр станцияси Россия лойиҳаси бўйича энергетик реактор асосидаги ҳар бирининг қуввати 1,2 ГВт бўлган икки энергоблокдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?