Аралаш жанг санъати бўйича Ўзбекистоннинг энг кучли спортчилари аниқланди (Фото)
Аввал хабар берганимиздек, 23-25 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази клубида аралаш жанг санъатлари бўйича профессионаллар ўртасида илк бор мудофаа вазири кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг биринчи ва иккинчи кунлари саралаш ва ярим финал босқичи доирасидаги жанглар ташкиллаштирилди. Уларда тўққизта вазн тоифасида финалчилар номи аниқланди.

Қизиқарли кечган жанглар якунида Ҳасан Ўроқов (Навоий), Жасурбек Анорбоев (Тошкент вилояти), Исломбек Маҳаммаджонов (Тошкент шаҳри), Жаҳонгир Жумаев (Бухоро), Самандар Сатторов (Мудофаа вазирлиги), Шоҳасан Мирзаматов (Мудофаа вазирлиги), Шаҳбоз Ортиқов (Қашқадарё), Азамат Нуфтиллаев (Қашқадарё) ва Жасур Мирзамуҳаммедов (Мудофаа вазирлиги) ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритди.

Ўтказилган тўққизта беллашув натижасига кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Мудофаа вазирлиги жамоаси эгаллади.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга медаллар, диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг