АҚШда юз берган ЙТҲда ўзбекистонлик 16 ёшли йигит ҳалок бўлди
Фото: NY Post
АҚШда асли ўзбекистонлик бўлган 16 ёшли йигит автоҳалокат қурбони бўлди. Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, жорий йилнинг 19 август куни Бруклинда яшовчи Умиджон Жўраев исмли ўсмир дўстлари билан скутерда юк машинасига тўқнашиб кетган.
Авария оқибатида Умиджон вафот этган, дўстларидан бири турли жароҳатлар билан шифохонага тушган. Манбага кўра, марҳум оилада ёлғиз фарзанд бўлиб, онаси билан бирга яшаган.
Кузатув камераларига кўра, душанба куни содир бўлган аварияда скутер ва юк машинаси чорраҳадан ўнгга бурилиб кетаётганда тўқнашиб кетган. Жўраевнинг дўстларидан бири олган жароҳатлари туфайли шифохонада, иккинчиси эса енгил жароҳатлар билан воқеа жойида ўзига келган.
Нью-Йорк полициясининг маълум қилишича, юк машинаси воқеа жойида қолмоқда, унинг 48 ёшли ҳайдовчиси эса сўроқ қилинган. Ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган ва ҳайдовчига ҳеч қандай айблов қўйилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг