АҚШда Украина йўқотилган ҳудудларни унутишга чақирилди

22:40 27 Ноябрь 2023 Дунё
207 0

Фото: Reuters

Украина йўқотилган ҳудудлар бўйича муросага келиши керак, чунки улар энди мамлакатга қайтмайди.

АҚШ Ташқи алоқалар кенгашининг собиқ президенти Ричард Хаас CNN телеканалига берган интервьюсида Киевни шундай қилишга чақирди.

“Украина ҳозир Россияга тегишли бўлган ҳудуднинг 20 фоизини қайтариб беради, деган ғоя хаёлий, ҳозирча бу амалга ошиши учун ҳеч қандай шартлар йўқ”, дейди америкалик дипломат.

У шу ўринда Украинага қолган ҳудудларни сақлаб қолишга эътибор қаратишни таклиф қилди ва Украина Қуролли Кучлари муваффақиятга эриша олмагани учун Ғарб томонидан қўллаб-қувватланиш пасайишини таъкидлади.

Аввалроқ, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг разведка бўйича  махсус қўмитаси раиси Майк Тёрнер Вашингтон Украинани 2023 йил охиригача янги ҳарбий ёрдам пакетисиз қолдиришини маълум қилганди. Унинг аниқлик киритишича, мавжуд қийинчиликлар АҚШ билан Мексика чегарасидаги хавфсизлик ҳолати билан боғлиқ.

Бунгача АҚШнинг НАТОдаги собиқ доимий вакили Иво Даалдер Ғарб давлатлари Киев томонидан йўқотилган ҳудудларга муносабатини қайта кўриб чиқишлари ва Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга эътибор қаратишлари кераклигини айтганди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер