АҚШда учинчи жаҳон уруши бошлангани эълон қилинди

00:13 16 Апрель 2024 Дунё
681 0

Фото: Reuters

Учинчи жаҳон уруши аллақачон бошланган ва Америка Қўшма Штатлари уни бировнинг қўли билан Исроил ва Украина орқали олиб бормоқда. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон айтиб ўтди.

“Ҳозир жаҳон уруши кетмоқда”, дейди ҳарбий таҳлилчи.

Жонсон, шунингдек, Тайвань билан боғлиқ кескинликлар шароитида Америка Қўшма Штатларидаги милитаристик кайфият таҳдидига ишора қилди. Хусусан, у америкалик сиёсатчилар орасида “Хитойга ҳужум қилишни орзу қилганлар” кўплигини таъкидлади.

Аввалроқ, Жонсон Украинанинг можарода ғалаба қозониш ва суверенитетни сақлаб қолиш қобилияти ҳақида гапиргач АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остинни масхара қилган эди. Унинг қўшимча қилишича, Пентагон раҳбари ўз сўзларининг маъносини тушунмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер